Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги энг машҳур чўққи баландлиги икки йил ичида бир сантиметрга камайди
Европадаги энг машҳур чўққи – Монблан тоғининг баландлиги икки йил ичида бир сантиметрга камайган. Франция ва Италия чегарасида Альп тоғларида жойлашган чўққининг баландлиги эндиликда 4808,72 см ни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ўлчашлар билан шуғулланган экспедиция координатори Николя Корнье маълум қилди.
Унинг айтишича, ўлчашлар мураккаб об-ҳаво, кучли шамол ва қуюқ туман шароитида 14 сентябрь эрталаб амалга оширилган. Экспедицияда иштирок этган 20 кишидан ҳамма ҳам чўққига кўтарилмаган, бироқ асосийси у ерга ўлчашларни амалга оширишга муваффақ бўлинган техник қурилмалар етказила олинган.
Альпинистлар Монбланнинг баландлиги 4 808,72 метр эканлигини қайд қилишган.
Чўққининг баландлиги 2015 йилда 4 808,73 метрни, 2013 йилда 4 808,73 метрни, 2007 йилда эса 4811 метрни ташкил қилган. Тоғ баландлиги қор қалинлиги сабабли ўзгаради, у эса ўз навбатида ёғингарчилик ҳажми, шамол тезлиги ва ҳароратга боғлиқ бўлади. Мисол учун, июнда Монблан августдагидан ҳам пастроқ бўлганди (4808,06 метр). Олимлар буни қиш жуда совуқ бўлгани ва қор чўққида турмагани билан тушунтиришмоқда.
Маълум қилинишича, тоғ баландлиги 18 йилдан бери ҳар икки йилда ўлчаб келинади. Ўлчашларни Юқори Савойя департаменти экспертлари ўтказадилар.
Мавзуга оид
23:25 / 24.12.2021
Альплардаги тоғ тебраниб туриши аниқланди
16:20 / 10.11.2019
120 марта нафас олиш 21 доллар: швейцарияликлар ҳаводан пул қилмоқда
20:36 / 15.10.2019
Глобал исишнинг Альп тоғларига таъсири бургут ёрдамида суратга олинди
17:00 / 05.08.2018