Ўзбекистон | 19:14 / 19.09.2017
9184
1 дақиқада ўқилади
50 тоннагача бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (4 сентябрь 2017 йил).
Norma.uz’нинг ёзишича, тузатишлар юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импортига дахл қилди. ТИФ ТН коди 8705 10 009 0 бўйича юк кўтариш қобилияти 50 тн гача (илгари – 25 тн.гача) бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди.
Шундай қилиб, кўрсатилган автокранларни импорт бўйича олиб киришда 70 + 3 АҚШ доллари/куб см ставка бўйича импорт божхона божи, шунингдек 20% ҚҚС тўланади.
Тузатишлар 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.
Мавзуга оид
12:14 / 12.06.2024
Тошкентда автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди
15:19 / 11.08.2023
Тошкентда юк кўтаришга мўлжалланган автокранда ёнғин келиб чиқди
09:30 / 09.06.2023
Ногиронлиги бор шахслар ОТМга киришда қандай имтиёзларга эга?
11:44 / 02.06.2023