Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди
Чўпонота кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойга яқин бориб қолган автокран сирпаниши ва остидаги асфалт ер қатламининг ўпирилиши туфайли бир томонлама чуқурга тушиб қолган.
Фото: Видеодан кадр
2024 йилнинг 11 июн куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси ҳудудида автокран таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, юз берган ҳолатда автокран ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб қолган.
Натижада, автокран ўз оғирлиги билан сирпаниши ва остидаги асфалт ер қатламининг ўпирилиши туфайли у бир томонлама чуқурга тушиб қолган.
Ҳолатда автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган.
Мавзуга оид
10:23 / 28.01.2026
Яшаб турган уйини бериб, кўчада қолганлар ҳам бор: Тошкентда яна бир қурувчи мижозларини сарсон қилмоқда
09:03 / 20.11.2025
Чилонзорда ЙТҲдан сўнг электромобил ёниб кетди
22:00 / 18.10.2025
Қуёшли болалар учун янги имконият: Тошкентда “Табассум” устахонаси очилди
11:22 / 11.09.2025