18:17 / 19.09.2017
6616

Ушу бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлари муваффақиятли иштирок этмоқда

14 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Гуми шаҳрида ўсмирлар ўртасида ушу спорти бўйича Осиё чемпионати бошланди.

22 сентябрга қадар давом этадиган турнирга Ўзбекистон делегацияси 11 нафар спортчи билан йўл олган. 18 сентябрь кунги баҳслар Ўзбекистон вакиллари учун омадли келди. Дария Латешева олтин медаль (таолу), Шоҳжаҳон Тиловиддинов эса бронза медаль (таолу) олди.

Шунингдек, Аҳмад Умаров (санда) ярим финалга чиқди. Бугун у ярим финалда ғалабага эришса, финалда олтин медаль учун кураш олиб бориши мумкин бўлади.

Top