Жамият | 14:14 / 20.09.2017
10012
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Ихтирочи аёллар уюшмаси ташкил этилди

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни  Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқаруви йиғилиши бўлиб бўлиб ўтди. Йиғилиш қарорига мувофиқ, мамлакатда хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг олдида турган муҳим мақсад ва вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида Қўмита ва унинг худудий бўлимлари қошида  Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюшмаси ташкил этилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Уюшма томонидан республика олима аёллари, докторант,  мустақил изланувчи, иқтидорли талаба, ихтирочи, рационализатор, муҳандис, конструктор ва мутахассис хотин-қизларнинг имконият, қобилият, билим даражаси, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш асосида уларнинг  манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич  амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, «Ўзбекистон аёлларининг 100 та инновацион лойиҳаси» I-Республика танловини ўтказиш режалаштирилмоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида мазкур танловни ташкил этиш бўйича Қўмита ва Уюшма ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид