21:06 / 21.09.2017
5069

Машҳур опера қўшиқчиси Зураб Соткилава вафот этди

Фото: telegraf.com.ua

Москвада машҳур опера қўшиқчиси, Катта театр солисти Зураб Соткилава ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Катта театр бош директори Владимир Урин маълум қилди. Соткилава 80 ёшда бўлган.

"Катта театрнинг ажойиб артисти Зураб Лаврентьевич Соткилава вафот этди. У умрининг охиригача курашиб келган оғир касалликка учраган эди", деб айтган Урин.

Тбилиси консерваторияси битирувчиси Соткилава 1974 йилдан Катта театр солисти бўлиб келган. У Собиқ иттифоқ халқ артисти унвонига эга бўлган. Соткилава жароҳати туфайли спорт фаолиятини якунлашга мажбур бўлгандан кейин мусиқа билан шуғулланишни бошлаган. 1950-йилларда "Динамо" (Тбилиси) футбол клубида тўп сурган. 2015  йилда унда саратон касаллиги аниқланган.

Соткилава билан видолашиш маросими унинг ватани Грузияда 23 сентябрда бўлиб ўтади. Унинг жасади ватанига 21 сентябрь эрталаб етказилган. Унинг жасадини Тбилиси аэропортида миллий грузин кийимларидаги фахрий қоровул кутиб олган. Марҳум қўшиқчи Сабурталин қабристонида дафн этилади.

Top