Спорт | 20:30 / 21.09.2017
13982
4 дақиқада ўқилади

Олий лига, 22-тур: «Бунёдкор» Самарқандда ғалаба қозонди ва бошқа натижалар

Бугун Олий лига 22-туридан ўрин олган дастлабки учта учрашув бўлиб ўтди.

Самарқандда «Динамо» Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ҳар икки бўлим бошида Рустам Ашурматов томонидан киритилган голлар «қалдирғочлар»га муҳим ғалабани тортиқ қилди. Қайд этиб ўтиш жоизки, «Динамо» кетма-кет 9 ўйиндан бери майдонни голсиз тарк этмоқда

ДИНАМО (Самарқанд) - БУНЁДКОР (Тошкент) — 0:2 (0:1)

Голлар: Рустам Ашурматов (3, 48)

«Динамо»: Наумов, Лоқаев, Азимов, Сулаймонов (Абдуллаев, 46), Рогак, Холматов (Шарофутдинов, 53), Сафаров, Холмирзаев, Ораховац, Исаев (Николаев, 69), Исмоилов

«Бунёдкор»: Зуҳуров, Ашурматов, Комилов, Ғофуров, Иброҳимов, Нурматов (Икромов, 86), Ҳамдамов, Аҳмадалиев, Гадоев (Норхонов, 74), Шукуров, Қосимов (Умиров, 67)

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдурахмонов (Андижон), Р.Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).

 

«Тошкент дербиси»да «пахтакорчи»ларнинг қўли баланд келди. Маро Симич томонидан 82-дақиқада киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Қайд этиб ўтиш керакки, чемпионатимиз карвонбошиси кетма-кет иккинчи ўйинда мағлубият аламини тортиб кўрмоқда.

«ЛОКОМОТИВ» (Тошкент) - «ПАХТАКОР» (Тошкент) — 0:1 (0:0)

Гол: Марко Симич (82)

«Локомотив»: Нестеров, Зотеев, Махарадзе, Тўхтахўжаев, Мустафоев, Кападзе, Алибоев, Мирзаев, Машарипов, Блессинг, Бобожонов

«Пахтакор»: Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Гриффитс (Исматуллаев, 69), Нуруллаев (Тожиев, 88), Канюк, Безерра, Сергеев (Иброҳимов, 78)

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), Д.Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: А.Хотамов (Тошкент).

 

Ғузорда жанговар дуранг қайд этилди. Гарчи наманганликлар ҳисобни очишган бўлишса-да, кейинчалик мезбонлар кетма-кет уч тўп киритиб, учрашувни ўз фойдасига ҳал қилиш имконияга эга бўлишди. Бироқ иккинчи бўлим ниҳоясида урилган икки гол якунда дуранг ҳисоб қайд этилишини таъминлади.

 

«ШЎРТАН» (Ғузор) - «НАВБАҲОР» (Наманган) — 3:3 (2:1)

Голлар: Игорь Таран (28), Лазиз Убайдуллаев (45), Жасур Холтўраев (53) — Рўзимбой Аҳмедов (22, 86), Ғиёс Комилов (63)

«Шўртан»: Туробов, Отақулов, Эргашев, Каримов, Таран, Убайдуллаев, Жўрабоев, Бойматов, Холтўраев, Мамадалиев (Раҳмонов, 65), Мельзеддинов.

«Навбаҳор»: Омонов, Комилов, Қиличев, Жабборов (Махсталиев, 55), Ғофуров, Алиев, Аҳмедов, Азимов (Усмонов, 18), Меҳмонов (Йованович, 56), Станоевич, Турғунбоев.

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Буров (Бухоро), А.Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

 

Бугунги уйинлардан сўнг пойтахт жамоалари турнир жадвалининг совринли ўринларига жойлашиб олишди.


Эртага турдан ўрин олган яна беш учрашув бўлиб ўтади:

«Обод» (Тошкент) - «Насаф» (Қарши)

«Машъал» (Муборак) - «Бухоро»

«Металлург» (Бекобод) - «Қўқон-1912»

«Нефтчи (Фарғона) - «Сўғдиёна» (Жиззах)

«Қизилқум» (Навоий) - «Олмалиқ»

Мавзуга оид