Ўзбекистон | 13:50 / 02.11.2024
2457
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади

«Пахтакор» метро бекатидаги эскирган эскалатор янгиланиши сабабли 1 ноябрдан бекатнинг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади. Жараён қачон тугаши маълум эмас. 

Тошкент метрополитени метро бекатлардаги эскирган эскалаторларни янгисига алмаштириш режасини давом эттираётганини маълум қилди

Ташкилот хабарига кўра, 1 ноябр санасидан «Пахтакор» бекатининг эскалатор ўрнатилган томони ҳам вақтинча ёпилади.

Метро бекатида мавжуд эскалаторлар янгисига алмаштирилади, ҳудудда демонтаж ва монтаж ишлари бошланади.

Эскалаторни янгилаш ишлари тугаш муддати аниқ эмас. Иш жараёнларининг техник ҳолатига қараб қўшимча маълумот тақдим этилади, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид