Жаҳон | 19:59 / 22.09.2017
28585
2 дақиқада ўқилади
Петербургда дунёдаги энг кучли музёрар кема корпуси сувга туширилди
Санкт-Петербургдаги Болтиқ кемасозлик заводида 22 сентябрда дунёдаги энг кучли музёрар кема ЛК-60Я "Сибирь" корпуси сувга туширилди. Кема 2015 йил майида қурила бошланган ва завод уни 2,5 йилда сувга туширишга тайёр ҳолга келтирди. Кема сувда турган ҳолда қуриб битказилади. Атом музёрар кемаси 22220-лойиҳанинг илк серияли ишлаб чиқарилувчи кемаси бўлди. Завод "Сибирь"дан ташқари "Атомфлот" ташкилоти шартномаси бўйича бу лойиҳадаги яна иккита кема – "Арктика" атомоходи ва "Урал" кемасини қурмоқда.
Қуйида универсал музёрар кеманинг сувга туширилиши маросимидан лавҳалар келтирилган.