01:06 / 26.09.2017
14484

2021 йилда энг йирик нефть компаниялари банкротлик ҳақида эълон қилиши кутилмоқда

Фото: azernews.az

Яқин 13 йилга электромобил ишлаб чиқарувчилар учун - оптимистик, нефть компаниялари учун - пессимистик прогноз тақдим этилди. Clean Technica нашрининг бош муҳаррири мавзуга доир тахминлари билан бўлишди.

2017

Бозорда салмоқли масофага ҳаракатланувчи биринчи электромобиллар пайдо бўла бошлайди ва улар нисбатан ҳамёнбоп нархларда таклиф этилади: Renault Zoe, Chevy Bolt, Tesla Model 3. АҚШ, Европа ва Хитойда шу ва бошқа моделларга қизиқиш ортиб бормоқда. Савдо ва кўнгилочар марказлар инфратузилмасига интеграциялашиб бораётган заряд станциялари тармоғи тобора кенгайиб бормоқда. Йирик корпорациялар электр моторларга ўтиш режалари ҳақида маълум қилишмоқда.

2018

Электр транспорт ғояси оддий истеъмолчининг онгига кириб боради. Tesla ва Nissan LEAF моделлари сотувлари ўсади, дизель ва ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар сотувлари эса аксинча - пасаяди (бунда кўплаб Европа мамлакатларида дизель транспорти тақиқлангани ҳам катта роль ўйнайди). Tesla Supercharger станциялар тармоғи АҚШ ва Европанинг деярли барча йирик шаҳарларини бирлаштиради. Tesla Model Y ҳақида маълум қилинади.

2019

Нидерландия, Франция, Германия ва Буюк Британия бозорларидаги электромобиллар улуши 10 фоизга етди. Европада ҳам, АҚШда ҳам юкларни етказиш бозори электрлаштирилмоқда.

Невадада Tesla Gigafactory қурилиши тугалланмоқда, штатлардан бирида ёки хорижда яна бири қурилмоқда. Илк Model Y пайдо бўлмоқда, Tesla электромобиллар ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтирмоқда.

2020

Сўровнинг камайгани ва бозорнинг маҳсулотга тўла экани инобатга олинса, нефть компаниялари зарар кўради, бу электромоторларга ўтишни секинлаштираётган авто ишлаб чиқарувчиларга ҳам тааллуқли. Ford ва GM банкротликка яқин. Инвесторлар аккумуляторлар фабрикаларига катта сармоя киритишмоқда. Оғир электр юк машиналари улуши Европа ва АҚШ бозорларида 10-20 фоизни, электробуслар улуши эса 70 фоиздан кўпроқни ташкил қилади.

2021

Энг йирик нефть компаниялари банкротлик ҳақида эълон қилади. Гибридлар сотувлари улуши АҚШ ва Европада 20-25 фоизга етади. Литий-ион батареялар нархлари сезиларли даражада пасаяди.

2022

Истеъмолчиларнинг аксарияти гибрид транспорт усутворлигини англаб етади, энг илғорлари эса тўлиқ электр транспортга ўтади. Деярли барча янги моделлар тўлиқ электрлаштирилади.

2023

Йирик шаҳарларда автоном транспорт ривожлана бошлайди, лекин роботакси кўринишида. Янги автомобиллар орасида гибридлар улуши Европа ва АҚШда 23-50 фоизни ташкил қилади, Хитойда эса - 50-70 фоизни. Анъанавий ёқилғи қуйиш шохобчалари ва автоустахоналар аста-секин ёпила бошлайди.

2024 — 2030

Бу йиллар ичида электротранспортга ўтиш ва инфратузилмани ривожлантириш босқичи якунланади. Аксарият учун машина сотиб олгандан кўра ҳайдовчисиз таксидан фойдаланиш қулайроқ ва арзонроқ бўлади. Хитой брендлари АҚШ ва Европа бозорларига кириб боради. Шаҳарлар янада озода ва сокин бўлиб боради.

Нефть экспорти билан шуғулланувчи мамлакатлар ҳам электротранспортга ўтиш заруратини англаб етади. 2040 йилга бориб, бутун дунё йўлларида 266 миллион электромобил ҳаракатланаётган бўлади, уларнинг улуши эса бутун автобозорнинг 12 фоизини ташкил қилади.

Top