15:42 / 28.09.2017
52321

Қайта таъмирдан чиққан WYNDHAM TASHKENT “беш юлдузли” меҳмонхонага айланди

Фото: Wyndham Hotel Group

Тошкент марказида жойлашган WYNDHAM TASHKENT меҳмонхонаси 2016 йилдан бошлаб кенг қамровдаги реновация ишларини амалга оширди ва ўз мавқеини “беш юлдузли” даражасига кўтаришга муваффақ бўлди. Ҳозирда меҳмонхонанинг ички дизайни, хизмат кўрсатиш сифати қайтадан янгиланди. Бугун сизлар билан қайта таъмирдан чиққан ва беш юлдузли меҳмонхонага айланган WYNDHAM TASHKENT’га саёҳат қиламиз.

WYNDHAM TASHKENT мамлакатимизда ўз фаолиятини 2015 йилда бошлади. Бугунги кунда отель ходимлари дунёнинг турли давлатларидан ташриф буюрувчи сайёҳларга халқаро стандартлар бўйича юқори даражада хизмат кўрсатиб келмоқда ва Ўзбекистоннинг меҳмонхона саноати ривожига катта ҳисса қўшмоқда.

Фото: Wyndham Hotel Group
Фото: Wyndham Hotel Group
Фото: Wyndham Hotel Group

Wyndham Hotel Group – дунёнинг энг йирик меҳмонхона тармоғи бўлиб, 66 мамлакатда 8 200 меҳмонхонага эга. Компания ўн бешдан ортиқ брендлар остида фаолият юритади.

“Беш юлдуз” даражаси қандай берилади?

Меҳмонхоналарнинг “юлдузли” тоифаларга бўлиниши мижозларнинг ўзига мос меҳмонхонани танлашига ёрдам беради. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимиздаги меҳмонхоналарни сертификациялаш ва таснифлаш бўйича масъул этиб тайинланди. Эндиликда қўмита меҳмонхоналарнинг ташқи ва ички кўриниши, жиҳозланиши, хизмат кўрсатиш даражаси ва бошқа мезонларга кўра баҳолаб боради.

Фото: Wyndham Hotel Group
Фото: Wyndham Hotel Group

WYNDHAM TASHKENT эса Туризм қўмитасининг мазкур текширувидан биринчилардан бўлиб муваффақиятли ўтди ва “беш юлдуз” мақомига эга бўлди. 

Меҳмонларга янги қулайликлар!

Меҳмонхона қайта таъмирланганидан сўнг хизмат кўрсатиш йўналишида ҳам бир неча сезиларли ўзгаришлар юз берди. Меҳмонхона ўз мижозларига янада ишончли ҳамкорликни таклиф қилган ҳолда Wyndham Rewards дастурини жорий қилди. Унга кўра, меҳмонлар ҳар бир сарфланган доллар учун 10 баллдан йиғиб боришади. Wyndham Rewards эса мазкур балларни махсус жамғарма картасига тушириб беради. Тўпланган бонуслар орқали меҳмонхонада бепул қолиш, онлай харид қилиш ёки авиачиптага эга бўлиш мумкин. 

Фото: Wyndham Hotel Group

Яна бир акция – GREET AND MEET (“Илиқ қабул”) деб ном олган бўлиб, меҳмонхона ходимлари меҳмонларни аэропортнинг ўзида қарши олишади. Янги хизмат ўз ичига қуйидагиларни олади: меҳмонни аэропортнинг ичида кутиб олиш, божхона назоратидан ўтишга ёрдам бериш, юкларни бепул аравада ташиш ҳамда меҳмонхонагача махсус машиналарда олиб келиш.

Фото: Wyndham Hotel Group
Фото: Wyndham Hotel Group

Шунингдек, жорий йилда меҳмонхона қошида янги Premium Silk Road сайёҳлик фирмаси ишга тушди. 

Мўжизали ошхона

WYNDHAM TASHKENT ўз ошхонаси, мазали таомлари билан ҳам меҳмонлар орасида яхши ном қозонган. Бош ошпаз Дониёр Сиддиқов 17 йил иш тажрибасига эга. Бу эса ўз навбатида ошхона озода туришида, хизматчилар тартибли юришида ва таомлар лаззатли чиқишида катта рол ўйнайди.

Планшет Меню

Мижозларга янада қулайлик улашиш мақсадида меҳмонхонанинг “Turkuaz” ва “Opera” ресторанларида планшет меню тақдим этилади. Эндиликда меҳмонлар таомларга официант хизматисиз электрон усулда буюртма беришлари мумкин. Бу эса ёрқин суратлар орқали керакли таомларни янада яқиндан томоша қилишга имкон беради.

Тўй, базм, тадбирлар учун ажойиб маскан

Реновация жараёнидан сўнг меҳмонхонадаги хоналар, сузиш ҳавзалари, фитнес-зал, анжуманлар зали бутунлай қайтадан таъмирланди. Бу ишга қурилиш соҳасида катта тажрибага эга APEAS компаниясининг етакчи мутахассислари жалб қилинди.

Фото: Wyndham Hotel Group
Фото: Wyndham Hotel Group
Фото: Wyndham Hotel Group

Меҳмонхонада тўй-тантаналар, туғилган кун ва бошқа кечаларни кўнгилдагидек ўтказиш мумкин. Шунингдек, турли мавзудаги анжуманлар, семинар ҳамда тренинглар ташкил этиш учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган.

Телефон: +99871 1203700

Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 100000

Сайт: www.wyndhamtashkent.com/

Email: reservation@wyndhamtashkent.com

Facebook: www.facebook.com/HotelWyndhamTashkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Top