Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимига қабул эълон қилинди

Фото: Muxlis.uz
Ўзбекистонда фаолият юритаётган 2 мингдан зиёд масжидни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим ташкил этилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар берган.
Сиртқи бўлимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, беш йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида масжидларда имом-хатиб вазифасида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.
Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ректор номига ариза;
Ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (диплом)нинг асл нусхаси;
086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
Паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
Яшаш жойидан маълумотнома;
Меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;
Абитуриент ишлаб турган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар) бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вакилидан тавсиянома.
2017-2018 ўқув йили учун Махсус сиртқи бўлимга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2017 йилнинг 2 октябридан 10 октябрь кунига қадар қабул қилинади.
Абитуриентлар ўрта махсус ислом билим юртларининг ўқув дастурлари асосида фиқҳ, ақоид ва араб тили фанлари бўйича оғзаки ижодий имтиҳон топширади. Ўқиш муддати 3 йил.
Мурожаат учун телефон рақамлари: 227-42-37, 240-03-58
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жамшид Қўчқоров – энерготарифлар ошиши, иқтисодий ўсиш ва ташқи қарзлар ҳақида
Иқтисодиёт | 09:02
-
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
Ўзбекистон | 08:49
-
Россия иқтисодий ривожланиш вазири: Мамлакат иқтисодиёти совиш даврига кирди
Жаҳон | 08:38
Мавзуга оид

19:18 / 10.06.2020
ОТМларга сиртқи бўлим учун қабул санаси ҳақида маълумот берилди

17:42 / 07.08.2018
Олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимида конкурс қандай?

10:04 / 14.06.2018
Махсус сиртқи бўлимлар қаерларда ташкил этилади?

19:29 / 09.06.2018