21:20 / 02.10.2017
12820

Шавкат Мирзиёев Лас-Вегасдаги фожиа юзасидан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга мактуб йўллади. Мактуб матни ТИВ сайтида келтирилган.

Ўзбекистон президенти Лас-Вегас шаҳрида кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган тинч аҳоли оммавий ўққа тутилиши ҳақидаги аянчли хабар ўзбекистонликларни қаттиқ қайғуга солганини билдириб, АҚШ президентига самимий ҳамдардлик изҳор қилган ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, жароҳат олганларга далда сўзларини етказишни сўраган.

Охирги маълумотларга кўра, мусиқа фестивали вақтида содир этилган хунрезлик қурбонлари сони 58 нафарни ташкил этмоқда, 515 киши жароҳатланган ҳолда шифохоналарга ётқизилган.

Мавзу
Лас-Вегасдаги отишма

1 октябрь оқшомида Лас-Вегасдаги кантри-фестиваль қатнашчиларига қарата ўт очилди. Жиноятчи «Мандалай Бэй» меҳмонхонасининг 32-қаватидаги хонада бўлган ва ойнадан туриб ўт очган.

Барчаси
Top