Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё техношоусидаги янгиликлар: 7 та ғалати стартап
6–9 январ кунлари Лас-Вегасда ўтган CES 2026 маиший электроника кўргазмасида нафақат илғор, балки жуда ғайриоддий қурилмалар ҳам намойиш этилди — мусиқа чаладиган конфетдан тортиб, уй ишларини бажарадиган роботгача.
Фото: AP
6–9 январ кунлари Лас-Вегасда CES 2026 маиший электроника кўргазмаси бўлиб ўтди. Иштирокчилар бу ерда ҳам инновацион, ҳам эса жуда ғалати ишланмаларни тақдим этди.
Дунёдаги энг йирик техношоу ўзининг ғаройиб ихтиролари билан машҳур. Ана шундай янгиликлардан бири — Lollipop Star номли конфет бўлди. У инсон уни сўраётган пайтда мусиқа чалади.
Бу конфет “суяк орқали ўтказиш” технологиясига асосланган. Конфет овоз тебранишларини тишлар орқали бош суягига, у ердан эса ички қулоққа узатади. Натижада инсон худди қулоқчин орқали мусиқа тинглаётгандек таъсирни ҳис қилади.
Жанубий Кореянинг LG компанияси уй ёрдамчиси бўлган CLOiD роботини тақдим этди. Сунъий интеллект асосида ишловчи бу робот уй ишларини бажариш учун мўлжалланган: эгалари уйда бўлмаганида идиш-товоқ, кир ювиши ёки овқат тайёрлаши мумкин.
Ишлаб чиқарувчилар CLOiD’га инсонникига ўхшаш қўллар ўрнатган: елка, тирсак, билак ва бармоқлар ҳаракатлана олади. Роботнинг бош қисми эса сунъий интеллект хаби вазифасини бажаради ва LG’нинг ақлли уй экотизими ҳамда ThinQ платформаси билан интеграциялашган.
Техасда жойлашган IgniteTech компанияси MyPersonas платформасини ишлаб чиқди. У ходимларнинг сунъий интеллект асосидаги рақамли “дубли”ни яратиш имконини беради. Бундай рақамли қиёфалар саволларга жавоб бера олади, видеоқўнғироқ орқали мулоқот қилади ва инсоннинг нутқ услуби ҳамда одатларини тақлид қила олади.
Калифорниядаги Tombot компанияси роботлаштирилган лабрадор итни тақдим қилди. У ҳақиқий уй ҳайвонини боқа олмайдиган одамларга ҳиссий қўллаб-қувватлаш бериш учун мўлжалланган. Робот-итлар сенсорлар билан қопланган, улар тегинишни “ҳис қилади” ва айрим овозли буйруқларга жавоб қайтара олади.
Seattle Ultrasonics стартапи эса C-200 номли ошпаз пичоғини намойиш этди. У ултратовуш технологиясига асосланган бўлиб, компания маълумотига кўра, ҳатто пичоқ жуда ўткир бўлмаган ҳолда ҳам кесиш учун талаб қилинадиган кучни 50 фоизгача камайтиради.
Glyde компанияси эса ақлли соч олиш машинкасини кўрсатди. Ишлаб чиқарувчилар уни дунёдаги биринчи бундай қурилма деб атамоқда. Фойдаланувчи иловада соч турмагини танлайди, шундан сўнг машинка мустақил равишда ишни бошлайди.
Кўргазманинг энг томошабоп лаҳзаларидан бири эса Boston Dynamics’нинг Spot робот-итлари чиқиши бўлди. Улар Hyundai матбуот анжумани олдидан K-pop мусиқаси остида рақсга тушди.
Бу роботлар нафақат рақс туша олади, балки одамларга ишда ёрдам бериш ва хавфли вазифаларни бажаришда ҳам қўлланиши мумкин.
Мавзуга оид
15:02 / 11.12.2025
Ўзбек стартапларининг катта компанияларга айланишига нималар тўсқинлик қилади?
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
16:13 / 28.11.2025
Марказий банк қошида венчур фонд ва инновацион ҳаб ташкил этилади
16:13 / 06.10.2025