Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Россия: энг мақбул тактик ҳаракат усуллари режалаштирилди

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилаётган махсус тактик ўқув машқлари доирасидаги тадбирлар кеча ҳам қизғин кечди. Икки давлат тоғ ўқчи бўлинмалари командирлари кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни адо этиш учун белгиланган ҳудудни ўрганиш, энг мақбул тактик ҳаракат усулларини режалаштириш, қарор қабул қилиш, қўлланиладиган қурол-яроғ ва ҳарбий техника воситаларини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон томонидан майор Муҳаммад Холдоров, Россия томонидан капитан Нурали Шахманов командирлигида шартли ноқонуний қуролланган кучлар жойлашган ҳудудда разведка ишларини олиб бориш, уларнинг моддий таъминот, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларига шикаст етказиш ва йўқ қилиш, гаровга олинганларни озод қилиш ҳамда бузғунчи кучларни батамом яксон қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Бу вақтда икки мамлакат тоғ ўқчи бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида ўточар қуроллардан отиш, тоғ тўсиқлари йўлагидан ўтиш, қурол-аслаҳа ва тегишли анжомлар билан узоқ масофага марш югуриш каби йўналишларда дўстона мусобақалар ўтказилди. Капитан Ғиёс Жамолов ҳамда катта лейтенант Сергей Баромико командирлигидаги бўлинмалар шахсий таркиби ўртасида кечган 5 километр масофага марш югуриш, мураккаб тоғ тўсиқлари йўлагидан ўтиш мусобақаси айниқса, ёдда қоларли лаҳзаларга бой бўлди.

Мавзуга оид
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
22:35 / 05.02.2026
Россия элчихонаси Ўзбекистонни янги миграция сиёсати ҳақида хабардор қилди
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
18:27 / 05.02.2026