22:06 / 07.10.2017
10987

Андижонда Lily Education НТМ билан ҳамкорликда "English Without Grammar" ўқув-семинари ўтказилди

Фото: Lily Education

Андижон вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган «English Without Grammar» (Грамматикасиз Инглиз тили) номли инглиз тилини ўқитиш услуби масалаларига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди. Вилоят Ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорлик тайёрланган мазкур тадбирни «Lily Education» НТМ раҳбари Ҳайдарова Нилуфар олиб борди.

«Мени айниқса, ўқув-семинарда иштирок этган ўқитувчиларнинг билими ва ғайрати лол қолдирди. Андижондаги инглиз тили ўқитувчиларининг ўз касбига муҳаббати яққол сезилиб турди. Маҳоратли ўқитувчилар билан семинарни кўтаринки руҳда ўтказар эканман келгусида Андижондаги ўқитувчилар билан биргаликда алоҳида лойиҳа устида ишлашни ният қилиб қўйдим», дейди ўқув маркази раҳбари Ҳайдарова Нилуфар.

Маълумот учун, 2008 йил Ўзбекистон бўйича «Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси» танловида иккинчи ўрин соҳибаси, педагогика соҳасида 25 йил тажрибага эга Нилуфар Ҳайдарова KUN.UZ’га иш фаолиятидаги олтин қоида ҳақида сўзлаб берган эди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top