Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду терма жамоалар тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга чиқди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 саралаши доирасида Андоррага қарши кечган учрашувда урган гол унинг терма жамоа сафида урган 79-голи бўлди. «Реал» ҳужумчиси бу орқали терма жамоа сафида урилган голлар ҳисоби бўйича замбиялик Годфри Читалу билан тенглашиб олди ва бу борадаги рўйхатда учинчи ўринга жойлашди.
Терма жамоаларнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида эронлик Али Дайи етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 109 гол бор. Иккинчи ўринда венгриялик футболчи Ференц Пушкаш (84) жойлашган.
Роналду ироқлик Ҳуссейн Саид (78 гол) ва бразилиялик Пелени (77 гол) ортда қолдирди.
Мавзуга оид
09:50 / 19.01.2026
Португалияда президент сайлови натижасини иккинчи тур ҳал қилади
01:15 / 29.12.2025
Роналду Яқин Шарқнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
17:16 / 07.12.2025
ЖЧ-2026 қуръаси: рақиблар, тақвим ва Роналду ҳақида
23:03 / 27.11.2025