08:55 / 10.10.2017
12327

Вояга етмаган қизга нисбатан талончилик жиноятини содир этган ўта хавфли рецидивист ушланди

2017 йилнинг 8 октябрь куни тахминан соат 17:00ларда, муқаддам судланган Н.А. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган “Авиасозлар” бозорининг ёнида, вояга етмаган Н.Т.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган бир жуфт зирагини эгаллаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 4-қисми «б» банди (талончилик, яъни ўта хавфли рецидивист томонидан, соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top