Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда «Фаҳш баронессаси» билан бирга яна 7 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган
Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олинди. Улар уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил бошидан бери 8 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар қилди.
Консуллик қўлга олинганларнинг исм-фамилияларидаги бош ҳарфларни келтирди, улар уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган.
Уларнинг ичида ОАВда хабар қилинган Ўзбекистон фуқароси Н.М. ҳам бўлиб, у халқаро одам савдоси жинояти доирасида Туркиянинг Чаноққалъа вилояти ҳудудида қўлга олинган.
Идора ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.
Бош консулхона, ўз навбатида, жиноятчиларга жазо муқаррар эканини эслатиб, фуқаролардан қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўради.
- Бундан аввалроқ «Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» деган номлар билан танилган ва Туркияга Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистондан фоҳишалар олиб келиб, уларни фоҳишахоналарга сотиш билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл Нилуфар Мирхонова ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026