Спорт | 14:20 / 12.10.2017
7844
1 дақиқада ўқилади

Фалькао Перу футболчилари билан дурангни муҳокама қилганини тан олди

Фото: Actual Fútbol

Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Радамель Фалькао Перу яримҳимоячиси Ренато Тапия билан ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган ва параллель равишда кечаётган ўйинларнинг натижасини муҳокама қилганини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин иккала томонни ҳам қониқтирувчи 1:1 ҳисоби билан тугаган эди.

"Биз бошқа учрашувларда нима юз бераётганини билардик. Ўйин давомида бошқа стадионлардаги натижалардан хабардор бўлиб турдик. Қайсидир вазиятда, бу ҳақда рақибга ҳам айтишга қарор қилдим" - деб, Фалькао сўзларидан The Telegraph иқтибос келтиради.

"Биз ўйинни керакли ҳисоб билан якунладик. Радамель менга ҳар иккала терма жамоа ҳам финал босқичига чиқаётганини айтди. Аммо биз фақат ғалаба учун ўйнаймиз" - деб таъкидлади Тапия.

Мавзуга оид