Спорт | 11:42 / 14.10.2017
6385
1 дақиқада ўқилади

АҚШ қишки ва ёзги Олимпия ўйинларига кетма-кет мезбонлик қилишни режалаштирмоқда

Фото: Reuters

АҚШ Миллий олимпия қўмитаси директорлар кенгаши раиси Ларри Пробстнинг баёнот беришича, мамлакат Қишки Олимпиада ўйинларини ўтказишга қизиқмоқда. Бу ҳақда news18.com сайти хабар қилган.

«Мен Ассамблеяда нутқ сўзлаганимда, биз қишки Олимпия ўйинларига қизиқаётганимиз ҳақида баёнот бердим. Бу ҳаммаси яхши бўлса 2030 йилга тўғри келади. Шунда 2028 йилги ўйинларга тайёргарликда чалкашликлар рўй бермайди. Агар ХОҚ 2026 ва 2030 йиллар учун мезбон шаҳарларни бир вақтнинг ўзида аниқлаш имконини кўриб чиқса, биз унда иштирок этишни хоҳлар эдик», — деган Пробст.

Эслатиб ўтамиз, 2028 йили АҚШ Ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилади. У Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид