АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
Жарроҳлик амалиёти қарийб 15 минг долларга тушди.

Фото: Facebook / Emily Roberts
АҚШнинг Арканзас штатида яшовчи жуфтлик бошпанасиз итга ёрдам берди, деб ёзмоқда People.
Дилан Маккей ва унинг қайлиғи Эмили Робертс голдендудл зотли итнинг операцияси учун тўйга жамғараётган пулларидан сарфлади. Итни ўткинчилар йўл четидан топиб олиб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёзган. Жонивор оғир яраланган эди. Дилан ва Эмили ит ҳақидаги постни кўргач, 20 дақиқада воқеа жойига етиб келган. Жониворни машина уриб юборгани маълум бўлди.
“Кун бўйи ёмғир ёққани учун у ивиб кетганди. Орқа оёқлари қонга беланган, синганга ўхшарди... У қалтирар ва йўталарди”, — деб эслайди жуфтлик.
Итга Эклин деб ном қўйишди.
Маккей итни ветеринария клиникасига олиб борди. Шифокорлар унинг сон суяги сингани, бу иккала орқа оёққа таъсир қилганини аниқлади. Бундан ташқари, Эклин шу ҳолатда ёмғир остида узоқ қолгани сабабли аҳволи янада оғирлашган.
Итда микрочип бўлмагани учун унинг эгалари ҳақида ҳеч қандай маълумот топилмади, натижада жонивор учун молиявий жавобгарлик Дилан ва Эмилининг зиммасига тушди.
“Ўша пайтда бу кучукчага ёрдам бериш учун зарур бўлган ҳамма нарсани қилишга қарор қилдик. У яшашга лойиқ”, — деб ёзди жуфтлик ижтимоий тармоқларда.
Эклиннинг оёқларида реконструктив жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак эди. Маккей ва Робертснинг айтишича, шифокорлар бунга 10 -15 минг доллар кетишини айтган. Улар йиғиб қўйган барча маблағларини ишлатиб, тўловни амалга оширишга рози бўлган.
“Тиббий харажатларни тўлаш учун тўй фондимиз ва умумий жамғармаларимиздан пул олдик”, — дейди жуфтлик. “Уни қутқариш ва унга яхшироқ ҳаёт бахш этиш имкониятига эга бўлганимиздан бахтиёрмиз”.
Дилан ва Эмили итга бундан кейин ҳам ғамхўрлик қилмоқчи. Улар операция муваффақиятли ўтганини айтди. Эклиннинг реабилитацияси билан боғлиқ харажатлар учун жуфтлик GoFundMe тармоғида саҳифа очди.
“Сизларнинг шарофатингиз билан қизалоғимиз зарур ёрдамни олмоқда”, — деб таъкидлади улар.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон 400 килодан ортиқ бойитилган уранни АҚШ зарбаларидан яширишга улгурган — Европа разведкаси
Жаҳон | 23:36 / 26.06.2025
-
ХВЖ даромад солиғини табақалаштиришга чақирди. Иқтисодчи бунга қарши тўртта сабаб келтирди
Иқтисодиёт | 23:08 / 26.06.2025
-
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Жаҳон | 22:51 / 26.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусга етиб борди
Ўзбекистон | 22:32 / 26.06.2025
Мавзуга оид

22:51 / 26.06.2025
АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда

20:51 / 26.06.2025
Tesla робот-таксисининг биринчи оммавий синовлари йўлларда муаммоларга олиб келди

17:53 / 26.06.2025
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

14:54 / 26.06.2025