Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навбатдаги бахтсиз ҳодиса: Иркутскда Ўзбекистон фуқароларини тупроқ босиб қолди
Россиянинг Иркутскида тўрт метрдан ошиқ чуқурликда хандақнинг қулаши оқибатида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси тупроқ уюми тагида қолди, улардан бир нафари қутқарилди, дея хабар бермоқда РИА Новости минтақа тезкор хизматларидаги манбага асосан.
"Захаров кўчасидаги 14-уй ёнида ер ишларини олиб бориш чоғида узунлиги ўн метр ва чуқурлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган хандақда тупроқ емирилиши юз берган. Уч ишчи – Ўзбекистон фуқаролари жабрланди", - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, бир ишчи қутқарилди, яна икки нафари тупроқ уюми тагида қолмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. ФҲ тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
18:51 / 12.09.2025
Россиядан Тошкентга учган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди
14:23 / 05.09.2025
Иркутскда қийин аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
15:31 / 26.08.2025
Иркутскда қийин вазиятда қолган икки нафар фуқаро ватанга қайтарилди
15:16 / 10.05.2025