Ўзбекистон | 08:12 / 18.10.2017
52169
3 дақиқада ўқилади

Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун тўлов ўзгарди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчага кўра, буйруқ муқаддимасидаги “ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 майдаги 256-сон “Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида”ги деган сўзлар чиқариб ташланди.

Буйруқ иловасида:

а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“8. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани бериш учун – энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида”.

б) Қуйидаги мазмундаги 8-1 банд билан тўлдирилди:

“8-1. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳномани бериш учун - энг кам иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида”.

в) 8-банднинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Изоҳ:

яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади;

йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида ундирилади”.

г) 15-банддаги “20 фоизи” деган сўзлар “70 фоизи” деган сўзлар билан алмаштирилди.

д) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“16. Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига вақтинчалик рухсатнома бериш учун – энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида”.

Мавзуга оид