Жаҳон | 14:21 / 18.10.2017
13577
2 дақиқада ўқилади

Сорос 18 млрд. долларини жамғармага ўтказиб берди - WSJ

Миллиардер-инвестор Жорж Сорос ўз давлатининг катта қисмини – 18 миллиард долларни (Forbes’га кўра Сороснинг бойлиги 23 млрд. долларга баҳоланади) – ўзи томонидан ташкил этилган «Очиқ жамият» фондига ўтказиб берди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal жамғарманинг номи ошкор этилмаган вакилларига асосан.

Эндиликда «Очиқ Жамият» АҚШдаги Билл ва Мелинда Гейтслар жамғармасидан кейин катталиги бўйича иккинчи ўринга чиқиб қолди. Гейтслар оиласининг жамғармаси активлари тахминан 30 млрд. долларга тенг, дея таъкидлайди газета.

Soros Fund Management компаниясининг 87 ёшли асосчиси энди «Очиқ жамият» инвестиция қўмитаси билан бирга унинг стратегиясини аниқлашда иштирок этади, дея таъкидлайди WSJ. Бу қўмита бир вақтлар Сороснинг ўзи томонидан ташкил этилган, у қўмитасининг доимий раисидир.

Soros Fund Management’нинг инвестициялар бўйича директори Дон Фицпатрик капитални турли активларни бошқарувчиларга беради, дея хабар қилмоқда WSJ. Шу билан бирга, у Соросга ёки Soros Fund Management’дан кимгадир эмас, балки «Очиқ жамият» инвестиция қўмитасига ҳисобот беради.

Ушбу инвестиция қўмитасига Сороснинг ўзи томонидан асос солинган, аммо у 87 ёшли молиячи вафот этгандан кейин ҳам ўз фаолиятини давом эттиради, дейишган вазиятдан яхши хабардор кишилар. 

Мавзуга оид