Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Қозоғистон билан стратегик шерикликнинг юқори даражасини қайд этди
Фото: ТАСС
Россия президенти Владимир Путин Нурсултон Назарбоевни ҳар икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги билан табриклади.
«Ўтган чорак асрда Россия ва Қозоғистон халқларини боғлаб турувчи яхши дўстлик ва ўзаро ҳурмат анъаналарига таяниб, биз икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик ҳамда иттифоқчиликнинг юқори даражасига олиб чиқдик», - дейилади Кремль сайтида эълон қилинган телеграммада.
Владимир Путин Россия-Қозоғистон сиёсий мулоқоти жадал ривожланиб бораётгани, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик амалга оширилаётганини таъкидлади. Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
«Ишонаманки, биргаликда ишлаш орқали биз Россия ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг барча комплексини янада кенгайтиришимиз, халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал қилишда ўзаро конструктив ҳамкорликни таъминлашимиз мумкин. Бу, албатта, бизнинг мамлакатларимиз халқлари асосий манфаатларига хизмат қилади. Мен чин қалбимдан сизга, ҳурматли Нурсултон Абишевич, мустаҳкам соғлик, муваффақиятлар тилайман», - деган Владимир Путин.
Ўз навбатида Қозоғистон президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи, КХШТ, МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа кўплаб турли тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик Остона ҳамда Москва ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган стратегик шерикликни ривожлантиришнинг энг муҳим элементи эканини таъкидлади.
«Мен орамиздаги яхши шахсий муносабатни юксак қадрлайман. Шу билан бирга, бизнинг ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш сиёсатимиз икки давлат халқлари кенг қўллаб-қувватловига эга экани муҳимдир», - дейилади телеграммада.
Нурсултон Назарбоев Россия Федерацияси президентига сиҳат-саломатлик ва мўлжаллаган режаларини амалга оширишда муваффақиятлар, дўстона Россия халқига эса - янада равнақ ва фаровонлик тилади, деб хабар беради Оқўрда.
Мавзуга оид
09:42 / 05.03.2026
Путин Венгрия ТИВ раҳбари Сийяртога икки ҳарбий асирни топширди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
11:57 / 24.02.2026
Вадефул: Германия Путиннинг ортидан ялиниб югурмайди
13:38 / 20.02.2026