Жаҳон | 07:03 / 24.10.2017
9022
1 дақиқада ўқилади

Анқара мэри Эрдўған билан суҳбатдан кейин истеъфога кетишга қарор қилди

Фото: AFP 2017 / Adem Altan

Анқара мэри, Туркиядаги етакчи Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) вакили Малик Гёкчек Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашгандан кейин истеъфога кетишини эълон қилди. У бу ҳақда твиттерда маълум қилди.

"Бугун мен президент билан гаплашдим. Умид қиламанки, Анқара шаҳар йиғини шанба куни навбатдан ташқари мажлисга йиғилади ва мен истеъфога чиқишга ариза бераман", деб ёзган Туркия пойтахти мэри.

Гёкчек Анқара мэри этиб 1994 йилда сайланган ва шундан бери бу шаҳарни бошқариб келган. У бу лавозимга 4 марта қайта сайланган.

Туркия ОАВ Гёкчекнинг истеъфосини Эрдўғаннинг у етакчилик қиладиган АТП сафини янгилаш истаги билан боғламоқда. Аввалроқ Истанбул мэри Қодир Топбаш ва бир нечта вилоятлар губернаторлари ҳам истеъфога кетишганди.

Мавзуга оид