Москва ҳокими мигрантлар учун патент нархини ошириш таклифи билан чиқди
Россия пойтахти Москва шаҳри ҳокими Сергей Собянин мигрантлар учун патент нархини ошириш таклифи билан чиқди. Бу Россия пойтахтига келаётган мигрантлар оқимини ушлаб туриш учун керак. Унинг фикрича, Москвада мигрантлар сонини камайтириш лозим, деб хабар бермоқда ТАСС.
"Биз шаҳарда мигрантлар бўлмаслиги, шаҳардаги барча иш москваликлар томонидан бажарилишини хоҳлаймиз, бироқ бизда иш ўринлари профицити – 2 млн. Буни москваликлар ҳаттоки исташса ҳам, жисмонан бажара олишмайди", - дея маълум қилди у Москва шаҳар думасидаги ҳар йиллик ҳисобот пайтида.
“Албатта, биз шаҳарда мигрантларнинг ишлаши-яшаши мақбуллигини таъминлаш учун ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун патент тизимини жорий қилдик, ва бугунги кунда мигрантлар нефть компанияларидан кўра бюджетга кўпроқ тўлашмоқда, ҳамда бу даромаднинг яна бир манбаи. Жорий йилда, менинг фикримча, мигрантларга патентлар нархини ошириш мумкин, бу уларнинг тўловлари бизнинг москвалик ишчилар тўлаётган пул билан мос келиши учун керак", - дея маълум қилди Собянин.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда шаҳарда расман рўйхатга олинган 20 минг ишсиз москваликларга 170 минг кишига мўлжалланган иш таклифлари бор. Собянин бу нархни қанчага ошириш лозимлигига аниқлик киритмади.
Аввалроқ 2018 йилда Санкт-Петербургда меҳнат мигрантлари учун патент нархи кўтарилиши хабар қилинганди. Маълум бўлишича, патент нархи 500 рублга қимматлашади ҳамда ойига 3,5 мингни ташкил этади. Шу тариқа, мигрантлар йилига 42 минг рубль тўлашлари керак бўлади.
Мавзуга оид
12:12 / 28.09.2024
Москвада 72 ёшли америкалик ёлланма фаолият учун судланмоқда
20:08 / 25.09.2024
Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
22:45 / 17.09.2024
Петербургда меҳнат мигрантларининг 7 мингдан ортиқ патенти бекор қилинди
18:35 / 17.09.2024