Фан-техника | 09:50 / 26.10.2017
21567
4 дақиқада ўқилади

Тарихга айланган афсонавий автомобиль брендлари

Янги давр бир нечта афсонавий автомобилсозлик компанияларининг ҳеч муболағасиз "ҳалок бўлишига" олиб келди. Машиналари фахрланишга лойиқ бўлган афсонавий брендлар бир неча сабаблар, жумладан жаҳон иқтисодий инқирози туфайли бирин-кетин тарихга айлана бошладилар. 

Қуйида бир вақтлар порлаган, ҳозир эса тарихга айланган брендлар келтирилган.   

SAAB 

Фото: SAAB 

Швециянинг SAAB бренди General Motors компаниясига BMW ва Mercedes-Benz каби немис гигантларига бош рақобатчи яратиш учун ажойиб база бўла олиши мумкиндек туюлди. Афсуски, GM истиқболли брендни сотиб олгач, унга сармоя ажратмай қўйди. Бренд ривожланиш учун маблағсиз таназзулга учради. Бироқ ҳозир SAAB "кома" ҳолатидан чиқиб, яна ўзини кўрсатмоқчилиги ҳақида гаплар юрибди, аммо бунинг расмий тасдиғи ҳозирча йўқ.

Pontiac 

Фото: Pontiac 

"Понтиак" эгалари 1899 йилда автомобиль яратишни хаёлларига ҳам келтирмаган ҳолда оддий аравалар ишлаб чиқаришган. 30 йилдан кейин бренд GM қаноти остида илк машиналарини ишлаб чиқара бошлаган. Bonneville ва GTO моделлари шунчалик муваффақиятли чиққанки, улар дарҳол "Америка классикаси" дея эътироф этила бошланган. 2000-йиллар бошларигача Pontiac бироз бўлса-да, фаолият юритиб турган, бироқ 2010 йилда ўзининг узун йўлини якунлаган.

Oldsmobile 

Фото: Oldsmobile 

Рэнсон Олдс Oldsmobile’га 1897 йилда асос солган ва маълум вақт бутун автосаноатнинг етакчиси бўлиб қолган. Омадли ва моҳир конструкторга ҳаттоки Генри Форднинг ўзи ҳавас қилган. 1980-йилларда Oldsmobile’ни сотиб олишни ўзига бадавлат одамларгина ихтиёр қила олган, бироқ кейин бренд оммавийлиги йўққа чиққан. 2004 йилда эса Oldsmobile расман фаолиятини тугатган.

Plymouth 

Фото: Plymouth

АҚШнинг Plymouth бренди Chevrolet ва Ford каби грандлар билан бозорни бўлишишига тўғри келган. Тан олиш керакки, охирги вақтгача компания ишлари ёмон кетмаган, одамлар "плимутлар"ни ишончлилиги ва мураккаб масалалар техник ечимига ностандарт ёндашуви учун қадрлашган. Афсуски, 2001 йилда компания ўз тарихини якунлаган. 

Hummer 

Фото: Hummer 

Ажабланаётган бўлсангиз керак, бироқ афсонавий Hummer бренди ҳақиқатан ҳам фаолиятини тугатган. GM катта тўлиқ приводли бу йўлтанламасларга юқори талаб борлигини ўз вақтида пайқаб, Humvee ҳарбий машинасини ажойиб йўлтанламасга айлантирди. Айниқса, Н3 модели муваффақиятли чиққан, бироқ иқтисодий инқироз бу "динозавр"ни ҳалок қилди.

Mercury 

Фото: Mercury

Ушбу бренд Ford томонидан Buick ва Chrysler’га рақобатчи сифатида яратилган. Биринчи "Меркурий"лар бозорда яхши қабул қилинган, бироқ вақт ўтиши билан "Форд" раҳбарияти бу брендга пул тикиш фойдасиз, деган хулосага келган. Бренднинг сўнгги машиналари дунё юзини 2011 йилда кўрган.

Maybach 

Фото: Maybach 

Узоқ Биринчи жаҳон урушидан кейинги йиллардаёқ Maybach юқори синфдаги қимматбаҳо машиналар яратиш билан шуғулланишни бошлаган. Daimler брендни сотиб олиб, уни бозорда тиклашга ҳаракат қилган, бироқ уриниш муваффақиятсиз якунланган. 2012 йилда бренд расман тугатилган.