Жаҳон | 23:12 / 28.10.2017
39420
1 дақиқада ўқилади

"Биз Суперменга урилдикми?": АҚШда самолёт осмонда номаълум жисм билан тўқнашиб кетди

АҚШда "Оклахома-Сити Тандер" баскетбол жамоаси самолёти Миннеаполисдан Чикагога парвоз қилаётганда унга номаълум объект келиб урилган. Бунинг оқибатида самолёт тумшуғида катта пачоқ ҳосил бўлган, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри. 

Клубнинг ўйинчиларидан бири, Миллий баскетбол уюшмаси юлдузи Стивен Адамс самолёт қўнгандан кейин пачоқланган самолёт суратини намойиш қилган.

Фото:rusvesna.su

"Парвоз юмшоқ қилиб айтганда, мураккаб бўлди", деб ёзган Адамс.

Яна бир баскетболчи Патрик Паттерсон Snapchat ижтимоий тармоғига самолётнинг пачоқланган тумшуғи сурати акс этган видеони жойлаштирган.

"Бу биз парвоз вақтида Супермен билан осмонни бўлиша олмаган лаҳза", деб ёзган Паттерсон.

Фото:rusvesna.su

Рейсни амалга оширган Delta авиакомпанияси вакиллари самолёт Чикагога қўнишдан олдин қуш билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкинлигини айтишган.  

 

Мавзуга оид