Ўзбекистон | 17:48 / 28.10.2017
37787
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев Яшнобод туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўконига кирди

Фото: ЎзА

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги "Ватандош" маҳалла фуқаролар йиғинида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Тошкент шаҳар туманлари ҳокимлари ва фаоллари билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда коммунал, йўл-транспорт, таълим, тиббиёт, фан-техника соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва ечимини кутаётган долзарб масалалар хусусида сўз юритилди. 

Шавкат Мирзиёев мазкур маҳалладаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дўконида ҳам бўлди ва аҳоли эҳтиёжлари учун зарур маҳсулотлар тури ва нархи билан қизиқди.

Мавзуга оид