Фан-техника | 19:20 / 01.11.2017
9722
2 дақиқада ўқилади

iPhone X смартфонининг асосий камчилиги видео орқали намойиш қилинди

Фото: AFP 2017 / Josh Edelson

Apple компаниясининг янги смартфони iPhone X’да қўлланувчи одам юзини таниш тизими Face ID эгизакларни бир-биридан фарқлай олмаслиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат акс этган видеони Mashable портали жойлаштирган.

Дастлаб эгизаклардан бири Face ID’да рўйхатдан ўтган. У сўнгра смартфонни эгизагига берган. Аниқланишича, эгизакларнинг рўйхатдан ўтмагани қурилмани муаммосиз блокдан чиқара олган. Эгизаклар бу ҳолат хато юз бераётганини истисно қилиш мақсадида навбатма-навбат Face ID’ни алдашга уринишган, бироқ тизим бирор марта смартфоннинг ҳақиқий эгасини топа олмаган.

Бу муаммо Face ID тизими билан юз бераётган биринчи муаммо эмас. Аввалроқ бу функция агар смартфон эгаси 13 ёшдан кичик бўлса нотўғри ишлаши маълум бўлганди. Смартфоннинг сентябрдаги тақдимотида ҳам номақбул вазият юз берган: компаниянинг катта вице-президенти Крейг Федерини Face ID’ни бир уринишда ишга тушира олмаган. 

Мавзуга оид