Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний Путинни судга берди
Москва шаҳрининг Твер суди мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Россия президенти Владимир Путин устидан топширган маъмурий арзини рўйхатдан ўтказди. Суд матбуот котиби Анастасия Дзюрконинг маълум қилишича, арзда “Путиннинг “ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги тан олиниши” талаб қилинган. Арз ҳозирча кўриб чиқилишга қабул қилинмаган.
1 ноябрда Навальний Россиянинг турли шаҳарларида намойишлар ўтказилиши бўйича келишишдан бош тортаётган маҳаллий ҳукуматлар юзасидан Путинни судга бермоқчилигини айтган. “Гувоҳ амалдорларни сўроқ қилишни талаб қиламиз. Бу ноқонуний кўрсатмаларни шахсан Путиннинг ўзи берган, чунки бошқа ҳеч ким буни қила олмайди”, деб маълум қилган Навальний.
У намойишлар ўтказилишини мувофиқлаштириб олиш рад этилиши юзасидан намойишларни хусусий мулкдорларга тегишли ҳудудларда ўтказишга қарор қилган. Мисол учун, 29 октябрда Тамбовдаги намойиш маҳаллий тадбиркор тақдим қилган, савдо маркази ёнидаги майдончада ўтган. Худди шу йўл билан 4 ноябрда Иркутскда ҳам намойиш ўтказилмоқчи.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026