Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ ходимларини жинсий жиноятларда айблашмоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига июль ойидан сентябрга қадар жаҳоннинг турли давлатларида ишлаётган ўз ходимлари устидан 31 та шикоят келиб тушди. Улар турли хил миссияларни бажаришда жинсий зўравонликда айбланмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берган.
Шикоятлар Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Конго Демократик Республикаси ва Ҳаитида турли йилларда содир этилган жиноятларга тааллуқлидир. Шу билан бирга, битта ҳолат тасдиқланган, шикоятларнинг 14 таси бўйича тергов давом этмоқда, қолганлари текширув жараёнида.
БМТ ходимлари томонидан жинсий зўравонлик қурбонларига камида 24 нафар аёл ва 6 қиз айланган.
Мурожаатларнинг катта қисми - 12 таси - тинчликпарвар миссияларнинг ҳарбий хизматчиларига тааллуқли, 5 та айблов эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармаси ходимларига тегишли.
Мавзуга оид
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
23:29 / 08.01.2026