Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трамп КХДРни АҚШнинг «сабрини синамаслик»ка чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяни «АҚШнинг имкониятларини паст баҳоламаслик ва давлатнинг сабрини синамаслик»ка чақирди. У Вашингтон ўзини ва иттифоқчиларини Пхеньяннинг ядровий таҳдидидан ҳимоя қила олишига ваъда берди.
«Бугун мен нафақат бизнинг давлатларимиз (АҚШ ва Жанубий Корея. — таҳр), бутун цивилизация номидан Шимолга қарата юзланаман: бизнинг имкониятларимизни паст баҳоламанг, бизни синаманг. Биз ўз хавфсизлигимизни, фаровонлигимиз ва озодлигимизни ҳимоя қила оламиз», — деган у.
Сеулда Жанубий Корея парламентарийлари қаршисидаги чиқиши чоғида америкаликлар президенти АҚШни «қўрқитиб бўлмаслиги» ҳақида гапирган. Жаноб Трамп барча мамлакатларни КХДРга изоляцияни кучайтиришга чақирган.
«Дунё ядровий вайронгарчиликлар билан таҳдид қиладиган режимга жим қараб турмаслиги керак»,— дея унинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги.
Корея ярим оролида Шимолий Кореяликлар томонидан келтириб чиқарилган таранглик фонида Оқ уй раҳбари дунёнинг етакчи давлатларини КХДРдан келадиган хавфни йўқ қилиш борасида ҳамкорлик сўрамоқда. Токиодаги музокаралар шуни кўрсатдики, АҚШнинг дипломатик ҳаракатлари Пхеньянга босимни кучайтириб, ҳатто куч ишлатишни назарда тутади.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:16 / 25.10.2020