23:03 / 11.11.2017
17655

"ТВ центр" канали раҳбарларидан бири ўлик ҳолда топилди

Фото: РИА Новости / Руслан Кривобок

Россиялик таниқли телебошловчи Борис Ноткин ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берган

Россия тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича расмий вакили Евгения Кирюшинанинг айтишича, “соат 19:00ларда Одинцово туманидаги хусусий уйда ўқотар жароҳатига эга эркак топилгани ҳақидаги хабар олинган”. Унинг айтишича, бу ҳодисанинг асосий версияси сифатида 1942 йилда туғилган эркакнинг ўз жонига қасд қилгани кўрилмоқда. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда. Ушбу эркак Ноткин бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги яна бир манбанинг маълум қилишича, телебошловчи оғир шаклдаги саратон касаллигидан азият чекиб келган. Унинг айтишича, воқеа жойида ўлим олди хати топилган.

Борис Ноткин “ТВ Центр” телеканалининг раҳбарларидан бири, Россия телевидениеси Академияси аъзоси бўлган. 2015 йилгача “ТВ Центр”да эфирга чиққан “Борис Ноткин таклиф қилади” кўрсатувининг раҳбари ва бошловчиси бўлган. Ноткиннинг номзоди 1995 ва 1996 йилларда “ТЭФИ” телевизион мукофотига қўйилган.

Top