Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Кўктерак”да босқинчи қўлга тушди
Фото: Fotolia
Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Кўктерак” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирига юзига ниқоб кийган номаълум шахс бостириб кирди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.
Шу вақтда уйда ёлғиз бўлган хонадон эгасининг қизини пичоқ билан қўрқитиб, 300 АҚШ доллари ва икки хил заргарлик буюмларини олиб кетади.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу босқинчилик жиноятини содир этган 1994 йилда туғилган А.Н. қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди
23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
09:47 / 16.01.2025