22:01 / 14.11.2017
9324

Тожикистон халқаро молиявий институтлардан ёрдам сўрамоқда

Фото: Sputnik

Сўнгги икки йилда Тожикистон банклари инқирозга рўбарў бўлишмоқда ва Тожикистон Миллий банки бу соҳадаги муаммоларни бартараф этиш учун хорижий маслаҳатчиларни ишга жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Миллий банк матбуот котибаси Мавжуда Ҳасановага асосланиб, Sputnik-Тожикистон хабар бермоқда.

«Сўнгги икки йилда Тожикистон банклари инқирозга рўбарў келишган. Миллий банк бу соҳадаги муаммоларни ечиш учун хорижий маслаҳатчиларни жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Миллий банк раҳбари муовини Жамолиддин Нуралиев Бутунжаҳон банки, Халқаро валюта фонди, Осиё тараққиёт банки ва Европа тикланиш ва тарақиёт банки вакиллари билан учрашуви асносида айтиб ўтди», — деган М.Ҳасанова.

Миллий банк матбуот котибасининг сўзларига кўра, Миллий банкда ушбу йўналиш бўйича иш олиб борувчи тузилма мавжуд.

«Бизга хорижда бу борада тажрибага эга бўлган маслаҳатчилар керак. Биз тожик мутахассислари хорижий ҳамкасбларининг тажрибасини ўрганишни таклиф этдик», — дея қўшимча қилганҲасанова.

Учрашув мобайнида «Монетер мўлжаллашувдан инфляцион мўлжаллашувга ўтиш» мавзуси ҳам муҳокама қилинган.

Ўз навбатида, халқаро молия институтлари вакиллари ТМБнинг техник ёрдам кўрсатиш, жумладан, маслаҳатчиларни жалб қилиш борасидаги илтимосини ўрганиб чиқишларини таъкидлашган.

Top