Спорт | 17:25 / 14.11.2017
13181
1 дақиқада ўқилади

Sport телеканали БАА-Ўзбекистон учрашувини тўғридан-тўғри намойиш этади

Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Sport телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘нинг телеканалдаги манбаси хабар берган.

Манбага кўра, телеканал ходимлари учрашув узатиладиган тўлқин билан боғланишга муваффақ бўлган ва эндиликда учрашувни тўғридан-тўғри намойиш этиш имконияти пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Дубайдаги «Халифа бин Зайд» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Учрашувда иштирок этадиган Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари таркиблари эълон қилинган.

Мавзуга оид