Ўзбекистонда бензин танқислиги билан курашиш учун 250 млн. доллар ажратилади

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги нефть ва нефть маҳсулотлари импорти учун республика бюджетидан нефтни қайта ишлаш заводларига 2 триллион сўм (250 миллион долларга яқин) ажратади.
Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги тегишли қарори 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси веб-сайтида эълон қилинди.
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига: 2017 йилнинг охирига қадар “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ нефтни қайта ишловчи заводларига 2 триллион сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудаларни, углеводород хомашёси ва тайёр нефть маҳсулотлари импортига мақсадли йўналтириш орқали ажратишни таъминласин", - дейилади ҳужжат матнида.
Қарор билан республика корхоналари томонидан импорт қилинувчи углеводород хомашёси, мулкчилик шакли ва фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар, 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини тўлашдан озод этилди. “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ нефтни қайта ишловчи корхоналари худди шу муддатга даромад солиғидан озод этилди, бу маблағлар эса ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ҳамда оширишга йўналтирилади.
Шунингдек, Мирзиёев Молия вазирлигига 2017 йилда, нефть маҳсулотларига бозор баҳоси белгиланишига ўтиш муносабати билан, давлат бюджетининг тегишли харажатлар бандлари ва давлат инвестиция дастурининг параметрларини ошириш ҳақида топшириқ берди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ота меҳри. Ногирон боланинг қаҳрамон отаси ҳақида
Жамият | 07:48
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
Мавзуга оид

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

09:37 / 07.06.2025
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди

14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

10:27 / 22.05.2025