Жаҳон | 19:39 / 19.11.2017
9018
3 дақиқада ўқилади

Лотин Американиг муқобил энергия инқилоби

Фото: GETTY IMAGES

Асрлар мобайнида Лотин Америкасининг табиий захиралари жаҳон иқтисодиёти ривожига туртки бериб келди. Испания империяси кучига куч қўшган кумуш конларидан Хитойни қайта қуришда қўл келган темир ва мис экспорти сингари минтқанинг табиий захиралари дунё бўйлаб етказиб берилди. Аммо, эндиликда, минтақа бўйлаб қайта тикланувчи энергиянинг ўсиши янги иқтисодий феноменни намойиш қилмоқда. Табиий захиралар миллий иқтисодий ўсиш учун хизмат қилмоқда. 

Лотин Америкаси сўнгги йилларда шамол, қуёш, геотермал ва биоёқилғи энергия манбаларидан улкан натижаларни қўлга киритмоқда. Бу кўплаб бизнес имкониятларини барпо этадиган энергия инқилобини акс эттиради. 

Нефтга боғлиқлик

Айни вақтда Лотин Америкаси ҳамон табиий захираларидан бири нефтга боғлиқ бўлиб қолмоқда. British Petroleum статистика ҳисоботига кўра, Лотин Америкаси дунё нефть захирасининг 20 фоизига эга бўлгани, унинг ушбу маҳсулотга боғлиқлигини изоҳласа ажаб эмас. 2013 йили минтақа энергия таъминотининг 46 фоизи нефтга боғлиқ бўлган. Бу жаҳондаги ўртача кўрсаткич бўлган 31 фоиздан сезиларли кўпдир.
 
Транспорт нуқтаиназаридан баҳоланганида ҳам нефть маҳсулотлари ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаб олган. Электромобиллар ва гибрид машиналар глобал миқёсда кенг тарқалиши секин кечаётган бир вақтда, бу каби транспорт воситаларининг Лотин Америка минтақасида камдан-кам кўзга ташланишини тушунса бўлади. Бразилия этанол ёқилғиси ишлаб чиқариш соҳасида анча илгарилаб кетди. Бироқ нефть ва ундан ишлаб чиқилган ёнилғи маҳсулотлари ҳамон биринчи рақамли бўлиб турибди. Бундан ташқари, Лотин Америкасининг анча эски русумли автомобиллари парки ўрта истиқболда электромобилларга ўтишни ортга суради. 

Лекин Лотин Америка электр энергетикаси ишлаб чиқариш соҳаси аллақачон нефть қарамликдан қутула олди. Интер Америкэн Банк маълумотларига биноан Лотин Америкаси 2015-2040 йилларда электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини деярли икки баробарга оширади ва қўшимча равишда 1,500 ТВт/соат электр энергиясига муҳтож бўлади. Бу Буюк Британиянинг электр энергиясига бўлган талабини 5 йил мобайнида узлуксиз таъминлаш демакдир. Амалда Лотин Америкасининг янги йирик энергия ишлаб чиқарувчи заводлари ёқилғи асосида ишламаслиги билан турли замонавий технологияларга йўл очади. 

Анъанавий равишда нефть маҳсулотлари импорт қилувчи Марказий Америка ва Кариб денгизи ҳавзасидаги мамлакатлар ёқилғи асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи давлатлар сирасига кирганлиги сабабли, айнан улар нефть маҳсулоти асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчи ИЭСлардан воз кечмоқда. Айрим ҳолларда, масалан Доминикан республикаси учун бу кўмирга ўтишни англатади. Аммо Лотин Америкасининг аксар мамлакати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари сабабли келажакда кўмир ёқувчи ИЭСларни ўзлаштирмайди. 

Мавзуга оид