Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша ва Украина зиддияти кескинлашмоқда, «Кремль режаси» тилга олинди
Фото: Global Look Press
Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Польшада ҳукмрон бўлган «Ҳуқуқ ва адолат» (ҲвД) партиясининг Украинага нисбатан сиёсатидан ташвишда эканини билдирди.
«Украина билан кескин баҳс, Евроиттифоқда яккаланиш, ҳуқуқ устуворлиги ва суд эркинлигидан чекиниш, нодавлат сектор ҳамда мустақил ОАВга босим – ҲвД стратегиясими ёки Кремль режаси? Бир-бирига ўхшаш бўлиб кўринмоқда», - дея ёзган у Twitter’да.
Аввалроқ Польша элчиси Украина ТИВга чақиртирилганди. Бу польшалик чегарачилар мамлакатга Украина давлат идоралараро комиссияси котиби Святослав Шереметни киритмаганидан сўнг юз берди.
Украина Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Варшаванинг мамлакатга Святослав Шереметни киритмаслиги аввал икки давлат ўртасида эришилган келишувларнинг бузилиши саналади.
Мавзуга оид
09:33
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 4 майгача узайтирилди
14:06 / 26.01.2026
Politico: Россия Украинага ЗАЭС электр энергиясини бўлишни таклиф қилди
12:03 / 26.01.2026
Германияда Абу-Даби учрашуви натижаларига шубҳа билан қаралди
10:37 / 26.01.2026