Тошкентдаги руҳий касалликлар шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетди
20 ноябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан уч нафар бемор қочиб кетган. Бу ҳақда Kun.uz'га ишончли манба хабар берди.
Маълум қилинишича, муассасадан қочишга муваффақ бўлган беморлар ўтган даврда жиноий ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилганди. Улардан бири ўғрилик, иккинчиси гиёҳвандлик моддасини тарқатиш, учинчиси танага қасддан оғир тан жароҳати етказиш каби қилмишларга қўл урган.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, беморларнинг икки нафари қашқадарёлик, учинчиси эса Самарқанд вилоятидан бўлган. Шифохонада сигнализация ўз вақтида ишламагани туфайли беморлар қочиш операциясини муваффақиятли бажарган. Улардан бири телефон алоқаси орқали онаси билан гаплашиб, «айни пайтда Тошкент шаҳрида экани ва таксига пул зарур»лигини маълум қилган.
Шифохона ходимлари, қўриқлаш пости хизматчилари мазкур ҳодисага изоҳ беришдан бош тортмоқда. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезкор-қидирув ишлари бошланган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Марказий Осиёдаги энг йирик Федченко музлигининг қарийб 40 фоизи эриб кетди
Жаҳон | 17:57
-
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди
Жаҳон | 17:45
-
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади
Жаҳон | 17:12
Мавзуга оид

08:00 / 05.06.2025
Олмазор туманида 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди

08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

08:35 / 20.05.2025
Тошкентда бошқарув сервис компанияси 1,6 млрд сўмлик электрни талон-тарож қилди

22:33 / 30.04.2025