10:40 / 21.11.2017
13341

Аёллар учун йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди

“Аёллар  учун йилнинг энг яхши автомобили” (Women's World Car of the Year 2017) танлови 2017 йилнинг ғолибларини эълон қилди.  

Ушбу танловда анъанавий равишда 6 та: йўлтанламас, оилавий машина, ҳамёнбоп машина, экологик тоза машина, спорт ва қимматбаҳо машиналар йўналишлари бўйича 420 та модел иштирок этди. Овоз беришда 25 та давлатдан автомобиллар соҳасини ёритувчи ОАВда ишлайдиган аёллар иштирок этдилар. 

Жорий йилда Hyundai Ioniq гибрид машинаси аёллар учун йилнинг энг яхши автомобили деб топилди. Ушбу автомобиль ўтган йил Женева автосалонида оммага тақдим қилинганди. Модел уч вариантда таклиф этилади: классик гибрид, маиший электр тармоғидан қувватланиш имкониятига эга бўлган гибрид ва тўлиқ электрик кўринишда. Қулайлик учун машинанинг барча уч модификацияси бир модификация сифатида қаралган. 

Фото: Hyundai Ioniq

Қолган йўналишлар бўйича ғолиблар қуйидагича кўриниш олди: 

“Энг ҳамёнбоп автомобиль” –  Ford Fiesta
“Оилавий автомобиль” –  Mazda CX5
“Энг ҳашаматли автомобиль” – BMW 5-серияси
“Энг яхши кроссовер” – Peugeot 3008
“Экологик тоза автомобиль” – Hyundai Ioniq

McLaren 720S аёллар орзусидаги автомобиль деб топилди.

2016 йилда аёллар учун йилнинг энг яхши автомобили сифатида Jaguar F-Pace кроссовери эътироф этилганди.

Мавзуга оид
Top