Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Асад билан учрашди
Россия президенти Владимир Путин Сочи шаҳрида Сурия етакчиси Башар Асад билан учрашди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, Путин Асадга Россия Қуролли кучлари Бош штаби ва Мудофаа вазирлиги раҳбарияти таркибини таништирган.
«Сизга Сурияни қутқаришда ҳал қилувчи ўрин тутган одамларни таништирмоқчиман. Албатта, жаноб Асад бу ердаги баъзиларни шахсан танийди», - дея маълум қилди Путин.
Бундан ташқари, Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот ўтказади. Таъкидланишича, мулоқот бугун, 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.
«Бугун (20 ноябрь) Қатар амири билан мулоқотни режалаштирдим, эртага – Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп билан, кейин эса – минтақа давлатлари етакчилари билан», - дея маълум қилди Путин.
Унинг аниқлик киритишича, суҳбатлар давомида Сурия мавзуси муҳокама этилади.
Мавзуга оид
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
14:20 / 11.06.2026