18:00 / 22.11.2017
22879

«Ҳалк, қийратмоқда!»: Марк Руффало 50 ёшга тўлди

Америкалик актёр Марк Руффало профессионал кўникмалари бўйича тан олиниб бўлинган. У ўз фаолиятини 90-йилларда бошлаб, ўтган чорак аср давомида уч марта «Оскар»га («Болаларда ҳаммаси жойида», «Тулкилар овчиси», «Диққат марказида» фильмлари учун), икки маротаба – «Олтин глобус»га даъвогарлик қилди, битта «Эмми»ни («Оддий юрак» телефильми продюсери сифатида) ҳамда кўплаб бошқа нуфузли мукофотларни қўлга киритди. Ҳаммаси бўлиб унинг ҳисобида олтмишдан ортиқ картина бор бўлиб, энг машҳур роли эса – Marvel Comics нашриёти комикслари асосида олинган фильмлардаги Ҳалк (ва доктор Брюс Бэннер) образидир. Бироқ 2008 йилги «Фавқулодда Ҳалк» фильмида бу ролни Эдвард Нортон ижро этган бўлиб, кейинчалик у студия билан можарога борган. Руффало эса жуда катта бюжетга эга бўлган кинокомиксларни рад этмайди, яқинда эса у «Тор: Рагнарёк» картинасида пайдо бўлди. Келаси йили эса янги «Қасоскорлар»да суратга тушади. 22 ноябрь куни Марк Руффало 50 ёшга тўлди.

Ҳалк ролини ижро этган Марк Руффало
Риз Уизерспун ва Марк Руффало. «Осмон ва ер орасида» фильмидан кадр (2005)
«Лаънатланганлар ороли» фильмидан кадр (2009)
«Болаларда ҳаммаси жойида» фильмидан кадр (2010)
«Қасоскорлар» фильмидан кадр (2012)
«Тулкилар овчиси» фильмидан кадр (2014)
«Диққат марказида» фильмидан кадр (2015)
Крис Ҳемсворт ва Марк Руффало. «Тор: Рагнарёк» фильмидан кадр (2017)
Хонанда Шер ва актёр Марк Руффало
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга қарши Нью-Йоркдаги митингда, 2017 йил январь
Top