Спорт | 22:40 / 30.06.2017
8294
1 дақиқада ўқилади

Оскарни қўллаб-қувватлаган Ҳалк ва Виллаш-Боаш ҳам дисквалификация қилинди

Хитой футбол федерацияси «Шангҳай СИПГ» жамоаси мураббийи Андре Виллаш-Боаш ва жамоа ҳужумчиси Ҳалкни жамоанинг бошқа бир футболчиси, Хитой чемпионатининг тур ўйинидаги ножўя ҳаракатлари учун 8та ўйинга дисквалификация қилинган Оскарни қўллаб-қувватлаганлик учун жазолади. 

Ҳалк охирги тур ўйинида Оскарни ҳимоя қилиши акс этган ёзувлар туширилган футболкани намойиш қилгани туфайли футбол федерациясига чақирилган.

«Хэнан Жиане»га қарши 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунига етган ўйинда Ҳалк голини нишонлашда Оскарни эслаб ўтган, 8 та ўйинга четлатилган ватандоши учун «Ҳеч нима қилма, ҳеч нима гапирма» сўзларини кўз-кўз қилганди. Мураббий ҳам ижтимоий тармоқда шундай ёзувларни қолдирганди. Айнан шу ҳолат Хитой футбол федерациясининг эътирозига сабаб бўлган.

Эндиликда Ҳалк ва Виллаш-Боаш 2 ўйинга дисквалификация қилинди, уларга 7 минг доллар миқдорида жарима ёзилди.

Мавзуга оид