Жаҳон | 14:00 / 24.11.2017
9999
1 дақиқада ўқилади

Душанбе​ «Аргус – ФТИ»​ ядро реакторини қайтадан ишга туширмоқчи

Фото: Sputnik Казахстан

23 ноябрь куни Душанбе шаҳрида иш бошлаган МДҲга аъзо давлатларнинг тинчлик мақсадида атом энергиясидан фойдаланиш бўйича Кенгаши йиғилишида Тожикистон «Аргус – ФТИ» фаолиятини тикламоқчи экани эълон қилинди.

«Ховар» агентлигининг хабарига кўра, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси президенти Фарход Раҳимий «Аргус – ФТИ» ядро тадқиқот реактори фаолиятини қайта йўлга қўйишга ҳаракатлар бошланганини айтган. 

«Бу дунёдаги ягона 20 кВТ иссиқлик қувватига эга, туз минераллари билан ишлайдиган ядро реактори ҳисобланади. Бу турдаги реакторлар Москва шаҳридаги Курчатовский институти ва Душанбе шаҳрида мавжуд», – дейди Раҳимий.

Олимнинг фикрига кўра, мазкур реактор 2020 йилга қадар фаннинг барча тармоқлари бўйича тўлиқ фаолият юритишни бошлайди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид