18:50 / 24.11.2017
10321

МАК чипталарини энди CLICK орқали харид қилиш мумкин

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

CLICK компаниясининг маълум қилишича, “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК билан ҳамкорлик натижасида бевосита авиакомпаниянинг сайтида CLICK тизимининг 3,5 миллиондан ортиқ фойдаланувчилар учун чипталарни харид қилиш имконияти жорий қилинди.

Миллий авиакомпания билан имзоланган ҳамкорлик натижасида жорий қилинган CLICK тизими орқали авиачипталарга тўловларни амалга ошириш имконияти сабаб ушбу хизматлар янада қулайроқ ва тезроқ бўлди. www.uzairways.com сайтидаги барча жараёнлар бутунлай автоматлаштирилган бўлиб, авиачипталарни нафақат бронлаш, уларга саноқли сонияларда тўловни амалга ошириб, харид қилиш имконини ҳам беради.

Яқин давр ичида ўзининг 26 йиллигини нишонлайдиган “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авиакомпанияси ҳозирги кунга келиб ўнлаб мамлакатларни ва юзлаб шаҳарларни боғлаб, миллионлаб саёҳатчиларга ишончли хизматларни кўрсатиб келмоқда. Охирги пайтларда мамлакатимиздаги халқаро ва ички туризм ривожлантирилишига берилаётган диққатни эътиборга олганимизда эса, CLICK орқали тўлаш имкони ушбу йўналишда навбатдаги дадил қадам бўлганини ишонч билан айтишимиз мумкин.

“Ушбу ҳамкорликнинг бошланиши ва авиачипталарнинг CLICK тизими орқали онлайн харид қилиш имкониятининг жорий қилиниши замонавий АКТ ечимлар кўплаб жараёнларни осонлаштиришини ва янги имкониятларнинг яратилишини яна бир бор яққол тасдиқламоқда. Барча Ўзбекистон аҳолисига шундай имконият яратганимиздан мамнунмиз ва фойдаланувчиларимиз ушбу хизматни қулай ҳисоблашади, деб ўйлаймиз”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

Бундан аввал CLICK фойдаланувчилари учун “Ўзбекистон Темир Йўллари” АКнинг темир йўл чипталарини харид қилиш имкони ҳам жорий қилинган эди.

Top