09:15 / 24.11.2017
22999

Робиньо 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Фото: Fotoarena / Globallookpress.com

Бразилиялик ҳужумчи Робиньо Италия суди томонидан 9 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда ANSA хабар тарқатди.

«Милан» клубининг собиқ футболчиси 2013 йил январида, Милан шаҳри дискотекаларидан бирида зўравонлик қилишда айбдор деб топилди. У билан яна 5 нафар шериги ҳам бўлган ва улар ҳам турли муддатларга қамоқ жазосига маҳкум қилинган.

Қайд қилиш жоизки, ҳозирча, 33 ёшли футболчи панжара ортига йўл олмайди. Унинг адвокатлари суд қарори юзасидан апелляция беришни режалаштирмоқда.

Робиньо 2009 йилда, «Манчестер Сити» футболчиси бўлганида ҳам шундай айб билан қўлга олинганди, аммо ўшанда у оқланганди.

Айни вақтда 33 ёшли футболчи Бразилияда яшамоқда ва «Атлетико Минейро» клуби сафида тўп сурмоқда.

У Бразилия термасида 99 учрашув ўтказган, икки марта Конфедерациялар Кубогида ғалаба қозонган, бир марта — Америка Кубоги соҳиби бўлган. У 2010-2015 йилларда «Милан» аъзоси бўлган. У жамоа билан бир марта Италия чемпионлигига эришган.

Top